Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Касбий сирлар

16:03 / 17.11.2021 | Abduvosit | 1060

Ассалому алайкум! Ошпазман. Ҳар бир касбнинг ўзига яраша сир синоатлари бор. Масалан Ошга кўпинча қиш фаслида от ёғи соламиз, албатта меёрида. Одамлар ёнимизга келиб от ёғи солинмаганми деб сўрашади биз уларга йўқ деб жавоб берамиз. Агар Ха от ёғи солинган ошга десак турли баҳоналар (давлениям кўтарилиб кетади) деб ошдан айб топишга ўрганиб қолишган. Ваҳолангки аслида от ёғи давленияни оширмайди. Биз уларга йўқ деб жавоб беришимиз тўғрими? Бошқа сирлари ҳам бор, биз уларга қандай жавоб берайлик. Касбий сир ҳаммага ҳам айтилавермайди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз тўғрисини айтинг. Пешона тери билан топадиган пулингизни ҳалол бўлишига ҳаракат қилинг. Бир оғиз сўз билан ҳаром аралаштирманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat