Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо ўрнига шерикчилик қилсак тўғри бўладими?

13:13 / 03.01.2015 | Menman | 2684
Мен бир корхонада ишлайман. Мен бир бизнес (иш лойиҳаси) бошламоқчи эдим, молиявий томондан озгина етишмовчилик бор. Агар мен бир одамдан пул олсам ва у билан фойдани тақсимласам бунга рухсат борми? Пул берган одам ҳеч қандай ишга аралашмайди, лекин фойдадан ўз улуши бўлади холос. Шундай қилсак бўладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу яхши иш. Аввалдан шартнома тузиб олинглар. Пул бир тарафдан, иш бир тарафдан бўладиган муомалани “музораба” дейилади. Шу нарсани аввал яхши ўрганиб, шартномани гувоҳлар олдида имзолаб иш бошланглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat