Ассалому алайкум! Юзимда пешонамда майда донача угрилар қизариб тез тез чиқип туради. Тахорат қилганимда юзимни ювсам ўша донача угрилардан сув чиқип тахоратимни синдиряпти деб кўп васвасага бериляпман ва юзни ювганимда ўша угриларга ичига сув кириб қайтиб чиқади ва тахоратим синяпти деб ўйлаяпман ва қайта қайта бошидан тахорат оляпман. базида кўкрак, қорин, бўйн териларидан хам шунақа хуснбузар угрилар чиқиб туради . тахорат олганимдан кейн ўша угрилардан хам сув чиқип тахоратимни синдирмадимикан деб шубхаланиб қоламан. бу холатлар хар доим хар тахоратда бўлганлиги учун угриларимдан сув чиқса сохиби узр хисобланаман деб ният қилиб хар намозга тахорат қиламан. Шу ишим тўгрими? 2) базида угриларни сиқаман шундан кейн угридан малум муддат сув чиқип туради, бу холатда хам юқоридаги сингари "сиқган угриларимдан сув чиқса сохиби узр хисобланаман" деган ниятда хар намозга тахорат қиламан. Устозлар қилятган ишларим тўғрими, илтимос ёрдам берсангиз?
– Ва алайкум ассалом! Аввало бу васваса эмаслигига ишонч ҳосил қилинг. Агар ҳақиқатдан ҳам ушбу ҳолат содир бўлаётган бўлса, унинг давомийлигига қаранг. Агар бир намоз вақти киргандан то чиқиб кетгунича узрингиздан холи ҳолатда, таҳорат олиб намознинг фарзини ўқишга имкон топа олсангиз сиз шаръий соҳиби узр саналмайсиз. Сиз ҳар намоз (фарз, қазо, нафллар)ни таҳорат билан ўқийсиз, намоз ўқиётган пайтингизда узрингиз келса намоз фосид бўлади, қайта таҳорат қилиб, давом эттираверасиз. Агар суннат ва мустаҳабларни риоя қилиш натижасида таҳоратингиз кетиб қолаверса, уларни енгиллаштириб, фарзини таҳорат билан ўқишингиз зарурдир. Валлоҳу аълам!