Ассалому алайкум! Баъзида кун иссиқлиги уйда кондитсионер йўқлиги сабаб калта шортикда таҳорат оламан. Шортик тахминан 2 ёки 3 см тиззадан баланд. Лекин намозни узун шим ёки шалвар кийиб ўққийман ҳар доим. Саволим: Шу усулда қилинган таҳорат, таҳорат ҳисобланадими ва намозга ҳеч қандай зарари йўқми ва олдинги шу усулда олинган таҳорат билан ўқилган намозларни ҳукми қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Таҳорат олаётганда аврат ёпиқ бўлиши шарт қилинмаган. Таҳоратингиз дуруст. Валлоҳу аълам!