Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаром луқма

00:24 / 11.11.2021 | Абубакир | 1094

Ассалому алайкум! Дадамларга қанча тушунтиришимизга қарамасдан, банкка процентга пул қўядилар. Ва кўпинча фарзандларимга ва рўзғоримга нарсалар олиб келиб турадилар. Шуларни билиб, ва ҳаром луқмадан сақланиш мақсадида ҳар ойда уларга сиздан қарзим бор эди ва бошқа баҳоналар билан маълум миқдорда пул бериб тураман. Шу ишим тўғрими ёки шу пулни қийналганларга берганим яхшими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Беришингиз тўғри. Агар дадангизни топишининги ҳаммаси ўша пулдан бўлса имкон бўлса ўша олиб келган нарсаларини емасдан фақир-мискинларга тарқатиб юборинг. Мабодо ҳалолдан ҳам топадиган жойи бўлса берган нарсаларини ҳалол жойидан деб гумон қилиб ейишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat