Мен мусофир юртдаман. Бу ерда кўп қаватли уйда яшаяпмиз. Бу ерда хаммом ва ҳожатхона бир экан. Таҳорат олаётганда дуо истиғфор айтиб, таҳорат қилинади. Бундай шароитда ҳам дуо қилиниб таҳорат қилса бўладими? Ҳаммом ва ҳожатхонада Аллоҳ исми тилга олинмасин, деб ёзилган экан. Шу тўғрими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бўлади. Чунки ундай таҳоратхоналарда нажосат тўпланмайди, оқиб кетади.