Ассалому алайкум! Менда 1 йилдан бери таҳоратдан сўнг 1-2 томчи сийдик чиқиб кетади. Бу ҳолат кунлик 5 вақт номознинг камида 2-5тасида содир бўлади. Сабабини текширтирганимда бўйдоқлик даври узоқ чўзилгани ва бу уйлангандан сўнг ўтиб кетишини айтишди. Бу ташхисни Ўзбекистондаги ва Россиядаги докторлар бир хил қўйишди. Кўпинча пешин номозини суннатида шундай бўлади ва суннатни тугатиб, қоғоз сочиқни алмаштириб яна намозда давом этаман. Мустаҳаб қилгани кирганимда 20-25 дақиқагача сийдик тугашини кутаман, бу ҳолат 1-2 кунда 1-2 марта содир бўлади. Шайх Ҳазратларининг кўрсатмаларига амал қилган холда ҳар намозга янги таҳорат оламан. 1) Агар таҳорат олганимда ҳам ва намозни адо этганимдан сўнг ҳам сийдик чиқмаганлигига амин бўлсам ўша таҳоратим билан кейинги намозларимни адо этсам бўладими? 2) Мен ушбу ҳолатимда соҳиби узр ҳисобланаманми?
Ва алайкум ассалом! http://fiqh.uz/index.php/ibodat/toharat-poklik/586-so-ibi-uzr Валлоҳу аълам.