Ассалому алайкум! Биз оғайнилар билан йиғилиб овқатланиб турамиз ва бизга умумий счот келади. Орамизда банкда ишлайдиган оғайнилар бор кредит бўлимида счотни умумий қилган жоизми ёки алохида. Баъзан ўртага пул ташлаб дам олишга тоққа чиқамиз бу хам жоизми? Бирга овқатланган одамим овқат пулини тўлаб юборди, даромадини нимаданлигини билмайман, лекин шубхам бор еган овқатим халолми?
– Ва алайкум ассалом! Қоида: “Даромадини аксари ҳалолдан бўлган кишини таомидан ейиш жоиз”. Валлоҳу аълам!