Ассалому Алайкум. 9 чи синфимда оиламиз аҳволи оғир эди. Онам оламдан ўтган, дадам ишламасди. Амакимни юбилейларида бир қариндошимизнинг машинасидан ўша пайтда 12.000 минг сўм ўғирлаб олдим. Орадан 9 йил ўтди. У одам оламдан ўтди. Мени ўша пулни қайтариш ниятим бор. Ўғлига бориб тўғрисини айтаман ва шу миқдордаги пулни бераман ёки қўшиб беришим керакми ?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ўзини берсангиз бўлди. Узр айтинг. Ҳаққига дуо қилинг.