Ассалому алайкум! Мен шеригим билан тижорад блан шуғилланмоқчимиз мени пулим йўқ шеригимни пули бор. Мен маҳсулод излаб топаябман шеригим пул тикаябди олиб келиб бирга сотаябмиз фаражатлардан ташқари қолган фойдани қандай тақсимласак тўғри бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Шерикчиликни бошлашдан аввал фойдани қандай тақсимлашни келишиб олмаган бўлсангиз ҳозирги кунгача кўрилган фойдадан улуш олишга ҳақли эмассиз. Шу вақтгача фойда ҳосил бўлган-бўлмаганидан қатъий назар бажарган ишингизга яраша ўртача иш ҳақи олишга ҳақлисиз. Ишдан кўрилган фойда ва зарарнинг барчаси пул эгасиникидир. Бундан буёғига қайтадан келишув тузинглар ва фойдани қандай тақсимлашни аниқ қилиб келишиб олинглар. Валлоҳу аълам!