Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳозирги ҳолатим

11:27 / 29.11.2013 | Sh.Juraboev | 2371
Шайх ҳазратлари. Мен бундан икки- уч йиллар аввал ажойиб руҳий ҳолатга еришган едим. Намозларни ўз вақтида қиом қилар, масжидга тинимсиз қатнар, Аллоҳдан қўрқиб йиғлар, иштиёқли, қўли очиқ, ҳаракатчан едим. Ҳар бир ишимда Аллоҳни ёдимда тутар, уни кўриб турганини ҳис қилар едим. Дуоларимни ҳам қабул бўлаётганини сезар едим. Тушимда ҳам азон чақирган едим. Бир китобда ўқишимча бу инсон даражасини ошганидан далолат екан, валлоҳу аълам. Қуръонни ҳам ёдлашга иштиоқманд едим. Зеҳним ва ҳотирам ҳам ўткир эди. Лекин, ҳозирга келиб, шу икки- уч йил давомида жуда ёмон аҳволга тушиб қолдим. Мен ҳозир ўзга юртда (Японияда) таҳсил оляпман. Намозларга еринчоқлик қиладиган, бомдод тугул пешинга ҳам еринадиган, ҳадис ёки Қуръон ешитсам ҳам таъсири бўлмаяпти ва бирортасини еслаб қололмаяпман. Бундан ташқари жуда зиқна, дунё матоҳига қайғурадиган, илмга иштиёқсиз бўлиб қолдим. Бу университетдаги баҳоларимга ҳам таъсир қиляпти, фанларни яҳши ўзлаштиролмаяпман. Ҳотирам ва зеҳним жуда пасайиб кетгандек туюлади. Барча ишни кечиктираверадиган бўлиб қолдим. Аллоҳ билан алоқам узилиб қолгандек бўляпти. Дуоларимда ҳам фикрни бир жойга жамлолмаяпман. Қалбим қотиб ўзимни ҳис туйғусиз роботдек ҳис қиляпман. Илтимос ҳазрат менга ҳозирги ҳолатимда маслаҳат беринг. Нима қилай ? Бирорта ҳадис еслаб қололмаяпман. Илтимос, менга ёрдам беринг. Ўзиз ҳаққимга дуо қииб беринг ота- онамни олдига енг яҳши натижаларга еришиб, билим биан, юзим ёруқ ҳолда қайта олай. Ва ўша олдинги ҳолатга қайтишни жуда хоҳлардим. Ҳозирги ҳолатимнинг сабаби нимада ? Узр, саволим чўзилиб кетди. Жавобингиз учун раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

 Яхши мусулмон ва мухлис одамлар билан дўст бўлинг. Исломий китоблар ўқинг, маърузалар эшитинг. Доимо Аллоҳ таолонинг зикр қилиб юринг. Ҳаммаси яхши бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat