Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳижоб масаласида

12:09 / 19.05.2023 | Sitora | 369

Ассалому алайкум! Мен ўранишни анчадан бери ҳоҳлайман анчадан бери, лекин ота онам бутунлай қарши, шунга қарамасдан бир кун ўрандим ва уларга билдирдим. Улар рўмолимни ечтиришди. Ўшандан бери ўзимга келолмайман. Ҳозир эса уларга билдирмай уйдан чиққанда ўраб юрибман лекин ота онам билан кўчага чиққанда ечиб чиқишга мажбурман чунки билишса барбир рухсат беришмайди. Шу ишим тўгрими, ҳижобни ўйин қилиб қояётгандек бўлмаяпманми? Лекин қалбимдаги ният иложи борича яширинча бўлса ҳам ўраниб юриб зийнатларимни сақлаб, ота онам қалбига Аллоҳ ўзи солишини кутяпман. Тўғри ёлдаманми? Аллоҳ қалбимдагини кўриб турибди. Шунда ўраниб лекин ота онам билан юрганда ечишим ҳижобга нисбатан ҳурматсизлик бўлиб қолмайдими. Илтимос маслаҳат беринг!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ сизга ҳиммат берсин. Ота онангизга қўпол муомала қилманг. Ҳижоб деб махсус қора ёки бошқа рангли махсус тикилган кийимга маҳкам туриб олмасдан нима билан бўлса ҳам авратларингизни тўсинг. Кийимда икки шарт бўлади. Бири ичи кўринадиган даражада шаффоф бўлмаслиги иккинчиси аъзоларни бўртиб кўринадиган даражада тор бўлмаслиги. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat