Ассалому алайкум! Бизнинг ишхонамизда кичикроқ намозхонамиз бор бомдод вахтида хамма вақтига қарап келиб жамоат бўлиб бирин кетин ўқиб кетишади Саволим шундан иборатки мен намозхонага кирганимда 5-6 намозхонлар жамоат бўлиб бабдод намози фарзини ўқишёткан бўлишади шундай холларда у жамоатга қўшилмай фарзи ўқиб бўлишларини кутиб ўтириб ўқиб бўлишгандан кейин мен бамдод намози сунатини ўқисам бўладими кейинги жамоат келгунигача ёки жамоат ўқиб бўлгунигача намозхонага кирмай кутиб турганим яхшими шундай холларда нима қилишимни тушунтирсангиз илтимос.
– Ва алайкум ассалом! Суннатни аввал ўқиб, қайси жамоатга етишсангиз, улар билан ўқиб олинг. Валлоҳу аълам!