Ассалому алайкум! Яқинда фарзандли бўламиз инн Шаа Аллоҳ. Турмуш ўртоғим бир неча йил аввал "агар қиз кўрсам исмини Шафоатхон қўяман" деб айтган эканлар. 1. Шу айтганлари назр ҳисобланадими ва бажармасак гуноҳ бўладими? 2. Шу исмни фарзандимизга қўйишимиз жоизми? 3. Мен бу исмни қўйишга мутлақо қаршиман болага исм қўйишда онасининг ҳам фикрини билиш керак эмасми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Назр ҳисобланмайди.
2). Монеълик йўқ.
3). Она бу борада фикр билдиришга ҳақли, лекин бу борада отанинг сўзи муқаддам туради. Валлоҳу аълам!