Ассалому алайкум! Мен уйланганман. Алҳамдулиллаҳ. Лекин яқинда шундай вазият бўлди Тик-токда бир бола Аллоҳ ва унинг пайғамбари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сўкиб видео чиқарган экан. Унга мен тасирланиб жаҳлим чиқиб каментария ёзганидим шундан кейин бир қиз менга ёздии шу видеода гапирган инсонни топишда менга ёрдам беринг видеода гапирган бола менга ёзаяпти деб ёзиб қолди телеграм рақамимни бердим. Ва у менга ўша динимизни ёмонлаган бола ёзган смс ларини суратга олиб жўнатди. Мен кўп жойларга мурожат қилдим лекин топа олмадим. Саволим мен у қизни динига, Аллоҳга ва Пайгамбаримизга бўлган муҳаббатини кўриб ёқтириб қолдим, лекин уйидагилар шунчалик тез унаштириб 10 кун ичида турмушга бердики қизни ўзи ҳам сезмай қолди. Ҳозирда у қизни эрида кўнгли йўқ, эридан талоғини сўрамоқчи. Эри талогини берса шу қизни иккинчи ҳотин қилиб никоҳимга олсам бўладимиу.
– Ва алайкум ассалом! Ёзишингиздан у қизни тўйидан кейин ҳам гаплашиб бошини айлантириб юрган кўринасиз. Аллоҳдан қўрқинг, қуйидаги ҳадисда сизга ўхшаган бировни хотинини йўлдан урадиганлар ҳақида огоҳлантириш бор:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ خَبَّبَ زَوْجَةَ امْرِئٍ أَوْ مَمْلُوكَهُ، فَلَيْسَ مِنَّا
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бировнинг хотинини ёки мамлукини йўлдан урса, биздан эмас», дедилар».
Имом Абу Довуд ривояти. Валлоҳу аълам!