Ассалому алайкум! Ниқоб ҳақида, яъни юзни беркитиб юриш ҳақида. Ман ҳижобдаман Алҳамдулиллаҳ, ва шариатга мувофиқ ҳижобланганман. Ҳижобни шартларига амал қиламан. Лекин шунга қарамай кўчага чиқсам (зарур масала бўйича, яъни ўқишга) баъзи эркаклар гапиришади, тегажоқлик қилишади (яъни гап билан). Автобусда, метрода юрганимда тикилиб қарашади, бир хилда чидаб тура олмайман, гапириб ташлайман. Ман эътибор тортадиган кийим киймасам (рангли), ҳамма жойим берк бўлса, рўмолимни тўғри, кенг қилиб ўрасам ҳам. Узоқдан эркак кишини кўрсам пастга қараб оламан. Бу масалада нима қилишим керак, юзимни беркитишим керакми? Иккинчи саволим, ниқобни бир тақса бошқа ечиш керак эмасми? Яни ёш ўткандан кейин (Агар Аллоҳ насиб қилса). Ман ниқобни одамлар (эркаклар) кўп жойда тақиб, сўнгра камайганда (дарсимдами) ечиб қўйсам боладими? Яъни фақат зарур жойлада тақсам демоқчиман. Бу саволни, ниқоб ҳақида умуман малумотга эга эмаслигим учун бердим. Паранжи бор пайтла барибир яхши эди.
– Ва алайкум ассалом! Аёл кишининг юзи аврат эмас, аммо фитна хавфи бўлганда уни ёпса яхши бўлади. Валлоҳу аълам!