Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳоратли ҳолатда уйқуга кетиш

19:30 / 06.12.2021 | Xusanboy Obidov | 442

Ассалому алайкум! Инсон таҳоратли ҳолатда уйқуга кетса, руҳига аршда туриб 2 ракаъат намоз ўқишликка имкон берилар экан. Агар инсон таҳоратли уйқуга кетган ҳолатида жон топширса, у шаҳид бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шу маънода жуда заиф ривоят бор. Таҳоратли бўлишнинг фазли борасида энг саҳиҳ ривоятлардан бири Имом Бухорийнинг жомеъсида келган: 

عَنْ الْبَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ رضي الله عنهما قَالَ : قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ :  إِذَا أتَيْتَ مَضْجَعَكَ، فَتَوَضَّأْ وُضُوءَكَ لِلصَّلَاةِ، ثُمَّ اضْطَجِعْ علَى شِقِّكَ الأيْمَنِ، ثُمَّ قُلْ: اللَّهُمَّ أسْلَمْتُ وجْهِي إلَيْكَ، وفَوَّضْتُ أمْرِي إلَيْكَ، وأَلْجَأْتُ ظَهْرِي إلَيْكَ، رَغْبَةً ورَهْبَةً إلَيْكَ، لا مَلْجَأَ ولَا مَنْجَا مِنْكَ إلَّا إلَيْكَ، اللَّهُمَّ آمَنْتُ بكِتَابِكَ الذي أنْزَلْتَ، وبِنَبِيِّكَ الذي أرْسَلْتَ، فإنْ مُتَّ مِن لَيْلَتِكَ، فأنْتَ علَى الفِطْرَةِ، واجْعَلْهُنَّ آخِرَ ما تَتَكَلَّمُ بهِ. قالَ: فَرَدَّدْتُهَا علَى النبيِّ صَلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ، فَلَمَّا بَلَغْتُ: اللَّهُمَّ آمَنْتُ بكِتَابِكَ الذي أنْزَلْتَ، قُلتُ: ورَسولِكَ، قالَ: لَا، ونَبِيِّكَ الذي أرْسَلْتَ

Баро ибн Озиб розияллоху анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Качон ётоғингга келсанг, намозга қиладиган таҳоратингни қил. Сӱнгра ўнг ёнинг билан ёт. Кейин: «Аллоҳумма, асламту важҳи илайка, ва фаввадту амри илайка, ва алжаъту зохри илайка, роғбатан ва роҳбатан илайка, лаа малжаъа ва лаа манжа минка илла илайка! Аллохумма, ааманту бикитаабикаллазии анзалта, ва бинабиййикаллазии арсалта!» дегин. Агар мана шу кечангда вафот этадиган бўлсанг, фитратда* кетасан. Буларни охирги сӱзинг қилгин», дедилар. Мен уларни Набий соллаллоху алайҳи васалламга кайтариб ўкиб бердим. «Аллоҳим! Нозил қилган Китобингга..» деган жойига келганда, «Расулингга», дедим. У зот: «Йўк, «...ва юборган Набийингга», дедилар».
Изоҳ: Дуонинг маъноси қуйидагича: «Аллоҳим, Сендан умид қилган ва қўрққан ҳолда вужудимни Сенга таслим қилдим, ишимни Сенга топширдим, Сенга суяндим. Сендан қочишга ва нажот топишга хузурингдан бошқа жой йӱқ. Аллоҳим, нозил қилган Китобингга ва юборган Набийингга иймон келтирдим».
* Фитрат — соф инсоний табиат, яъни исломий табиат. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat