Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Карздан кутилиш учун нима килишим керак.

15:29 / 08.12.2021 | Ilyosbek | 5756

Ассалому алайкум! Мен бундан анча йил аввал банкда ишлаганман. Хозирда тадбиркорман. Лекин банкда ишлаган пайтларим банк кредитидан фойдаланганман. Хозирда банкда олган қарзларимни ярмидан кўпини тўлаб бўлдим. Озгинаси қоганда тўлай олмаяпман. Ундан ташқари ишлаб чиқаришимда хам қарзлар кўпайиб кетди. Аллоҳдан хар намозларимда ва зикирларимда ёлвориб сўрайман. Лекин қарзим кўпайса кўпайяптики лекин камаяпти. Тавба қилдим банк кредитини олганимдан пушаймонман. Уйимни сотиб қарзимга бераман десам уйим хам сотилмаяпти. Хақдорлар эшигимни тешиб ташлаяпти нима қилишга хам бошим қотиб қолган. Менга йўл кўрсатинглар қарзларимни бериб қарзсиз яшашни истайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ осон қилсин, сиз кўпроқ истиғфор айтинг, кўп салавот айтинг. Сабабларини ҳам изланг. Қуйидаги дуони кўп ўқинг.

ҚАРЗНИ УЗИШ ДУОСИ

عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ مُكَاتَبًا جَاءَهُ فَقَالَ: إِنِّي قَدْ عَجَزْتُ عَنْ كِتَابَتِي فَأَعِنِّي، قَالَ: أَلَا أُعَلِّمُكَ كَلِمَاتٍ عَلَّمَنِيهِنَّ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ؟ لَوْ كَانَ عَلَيْكَ مِثْلُ جَبَلِ ثَبِيرٍ دَيْنًا أَدَّاهُ اللهُ عَنْكَ، قُلِ: اللَّهُمَّ اكْفِنِي بِحَلَالِكَ عَنْ حَرَامِكَ، وَأَغْنِنِي بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ

«Бир мукотаб Али розияллоҳу анҳунинг олдига келиб:
«Мен келишилган маблағни топиб беришдан ожиз бўлдим. Менга ёрдам беринг», деди.
«Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ўргатган калималарни ўргатиб қўяйми? Агар зиммангда Сабийр тоғича қарз бўлса ҳам, Аллоҳ уни сендан узади. «Аллоҳумма! Икфинии биҳалолика ан ҳаромика ва ағнинии бифазлика амман сивока», дегин», деди».
Термизий ривоят қилган.
Мукотаб – хўжайини билан маълум маблағ эвазига озод бўлиш учун шартнома ёзган қул. Сабийр – Ямандаги бир тоғнинг номи.
Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Менга ҳалолинг ила ҳаромингдан кифоя қилгин. Ўз фазлинг ила мени ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин».
Ким ушбу дуони ният ва ихлос билан фарз намозлардан кейин ўқиб юрса, Аллоҳ таоло унга қарзини узишда ёрдам беради.

قَالَ أَبُو سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: دَخَلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْمَسْجِدَ ذَاتَ يَوْمٍ فَإِذَا هُوَ بِرَجُلٍ مِنَ الْأَنْصَارِ يُقَالُ لَهُ أَبُو أُمَامَةَ، فَقَالَ: «يَا أَبَا أُمَامَةَ، مَا لِي أَرَاكَ جَالِسًا فِي الْمَسْجِدِ فِي غَيْرِ وَقْتِ صَلَاةٍ؟» قَالَ: هُمُومٌ لَزِمَتْنِي وَدُيُونٌ يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: «أَفَلَا أُعَلِّمُكَ كَلَامًا إِذَا قُلْتَهُ أَذْهَبَ اللهُ هَمَّكَ، وَقَضَى عَنْكَ دَيْنَكَ»، قُلْتُ: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: «قُلْ إِذَا أَصْبَحْتَ وَإِذَا أَمْسَيْتَ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْعَجْزِ وَالْكَسَلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْجُبْنِ وَالْبُخْلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ غَلَبَةِ الدَّيْنِ وَقَهْرِ الرِّجَالِ»، قَالَ: فَفَعَلْتُ ذَلِكَ فَأَذْهَبَ اللهُ هَمِّي وَقَضَى عَنِّي دَيْنِي. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ

«Абу Саъид розияллоҳу анҳу деди:
«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирган эдилар, ансорлардан Абу Умома деган кишини кўриб қолдилар. Шунда у зот:
«Эй Абу Умома! Масжидда намоз вақтидан бошқа вақтда ўтирганингни кўряпманми?» дедилар.
«Мени ғамлар ва қарзлар босди, эй Аллоҳнинг Расули!» деди.
«Сенга агар айтсанг, Аллоҳ ғамларингни кетказадиган ва қарзларингни узадиган калималарни ўргатиб қўяйми?» дедилар.
«Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!» деди.
«Тонг оттирсанг ва кеч киритсанг, «Аллоҳумма! Иннии аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъуузу бика минал ажзи вал касали ва аъуузу бика минал жубни вал бухли ва аъуузу бика мин ғолабатид-дайни ва қоҳрир-рижали», дегин», дедилар.
Ўшандоқ қилган эдим, Аллоҳ ғамларимни кетказди ва қарзларимни узди».
Абу Довуд ривоят қилган.
Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан паноҳ сўрайман. Ожизликдан, дангасаликдан паноҳ сўрайман. Қўрқоқликдан, бахилликдан паноҳ сўрайман. Қарзга ботишдан ва одамларнинг қаҳридан паноҳ сўрайман».
Ким ушбу дуони ният ва ихлос билан эрталаб ва кечқурун ўқиб юрса, Аллоҳ таоло унга қарзини узишда ёрдам беради. ("Қарз" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat