- Ва алайкум ассалом! 1). Идда сақламаслик ўта оғир гуноҳ. Чунки идда ўтиришни Аллоҳ таоло Қуръони каримда вожиб қилган. Идда ичида қилинган никоҳ боғланмайди. Ўша никоҳдан туғилган фарзанд гўёки беникоҳ туғилган ҳисобланади. Мабодо идди ичида никоҳ қилинган бўлса, иддаси чиққандан сўнг бошқа никоҳ қилиш шарт.
2). Талоқ ўрнига ўтади.
3). Неча бор айтилгани ва қандай ҳолатларда айтилганига боғлиқ. Бир бор айтилса битта икки бор айтилса иккита, уч бор айтилса уч талоқ тушади. Валлоҳу аълам!