Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кунлик ишлар

10:51 / 11.12.2021 | Odilov MX | 1000

Ассалому алайкум! Мен хозирда Кореа Республикасидаман. Бу ерда кунлик ишларга чиқиб тирикчилик қилиб, яшаб ва уйга пул жунатаман. Кунлик ишларга эса бу ерда кунлик ишларга жóнатадигон офислар бор. Биз шу офисларга келсак, офис бошлиғи бизни ишларга жўнатади. Лекин бу офислар эса, базилари биз ишлаган бир кунлик ишлаган ҳаққимиздан 10% ёки 10,000 вон ушлаб қолади. Масалан. Мен бир кунга 130.000 вонлик ишга чиқиб ишлаб келсаб, ўша кунлик иш ҳаққимдан 10% яъни 13000 вон ушлаб қолиб, қўлимга 117000 вон беради, ёки аксинча ишлаган иш ҳаққимдан 10 минг (баъзилари 5000 вон ) олиб қолиб 120.000 ₩ вон беради. Мен ўйлаб қоламан, ишлаган иш ҳаққимдан фоиз бериб судхўрликга йўл қўймадиммикин деб лекин, шу офисларни бизни ишлаган иш ҳаққимиздан олиб қоладигон шу 10% ёки 10.000 вон ни бермасам Ўша офис бошлиғидан қарздор бўлиб қолмайманми? Агар беришим жоиз бўлса, эслолмаган кунларимни тахминий ҳисоблаб ошиғи билан бериб қўйсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Офис иш бошида сизга иш топиб бергани учун бир марталик сиздан фалон фоизини олиб қоламиз деб келишган бўлса жоиз. Бермаган кунларингизни бериб қўйинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat