Менда рўза бошланишидан тахминан бир ой олдин аллергик касаллик - эшакеми бўп қолди. Дори ичдим, уколь олдим, капелница ҳам. Бошқа вилоятларни докторларига ҳам учрашиб уларни айтганларини қилдим. Бўлмаяпти. Рўза бошланганда 5 кун тутдим. Кўпайиб кетди. Докторлар кўпроқ суюқлик ичишни тавсия қилишган. Ҳозир ҳам даволаняпман. Савол: Худо хоҳласа яхши бўлиб кетсам, кейин рўзани қазосини тутаманми ёки каффоротми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Мутахассислар рўза тутиш мумкин эмас деган бўлса, қазо тутасиз.