Ассалому алайкум! Менинг саволим илмий иш қилиш хақида эди. Биламизки, бирор фан олими бўлиш учун илмий иш яъни диссертатсия ҳимоя қилиш керак. Мен анчадан бери дунёвий илмларни ўзлаштириб келаман. Атрофимда ҳамкасбларим бор. Улар ўзини ўрнига илмий мақола ёзиб беришимни ва диссертатсияни бир қисмини ёзиб беришимни сўрайди. Инсонни юзи иссиқ, шунинг учун йўқ дея олмасдан ҳоп деб қилиб бераман. Шунда юрагимда бир савол пайдо бўлади мен гуноҳ қилмаяпманми деган. Мени фикрим бўйича, агар ушбу мен ёзиб берган мақолалар ва диссертатсия ёрдамида улар илмий даража олса, ушбу илмий даражаси ёрдамида пул топса у пул у учун ҳорам бўлиши мумкин. Шунинг учун, баъзан йўқ дейман ва ундан кўра ўргатай дейман лекин улар мендан қаттиқ ҳафа бўлиб олади ва яна юрагим юмшаб ёзиб беравераман. Илтимос менга йўл кўрсатинг, бу ҳолатда қандай йўл тутай. Ушбу ҳолатда мен ва менинг ҳамкасбларимга қандай ҳукм мавжуд.
– Ва алайкум ассалом! Ўзлари қилиши керак бўлган ишни қилиб беришингиз мумкин эмас. Валлоҳу аълам!