Ассалому алайкум! Ўқишимизда «Диншунослик» фани ўтиладиган бўлиб, бу фанда турли динлар ҳақида гапирилади. Саволим шуки, бошқа динларнинг куфр амаллари ҳақидаги маълумотларни жим бўлиб тинглаш, уларни ёзиб олиш жоизми? Бу иш «куфрга рози бўлиш ҳам куфр» қоидасига тушадими? Агар шундай бўлса, қандай йўл тутса бўлади?
Ва алайкум ассалом! Шариатимизда “Нақлул куфри лайса бикуфрин” деган қоида бор. Бу, куфр сўзларни нақл қилиб келтириш куфр эмас, яъни “бошқа дин вакиллари фалон, фалон куфр сўзларини айтишади” деб айтиш куфр эмас. Валлоҳу аълам!