Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳ танлаб олган бандалар кимлар?

19:17 / 22.12.2021 | Allohning quli | 1375

Ассалому алайкум! "Албатта, сиз аламли азобни тотувчидирсиз. Фақат қилиб ўтган амалингизнинг жазосини оласиз, холос. Лекин Аллоҳнинг танланган бандалари мустасно. Улар, ана ўшалар учун маълум ризқ - мева чевалар (бордир). Улар икром этилганлардир. Неъматланиш жаннатларида..." (Соффат сураси 38-43-оятлар). "Руҳий тарбия, тикланиш 26-бет". Устоз Аллоҳнинг танлаган бандалари ким? Улар гуноҳ қилса ҳам кечирилганларми? (Бунда очиқ ойдин осий холдагиларни назарда тутмадим албатта). "Албатта, сиз аламли азобни тотувчидирсиз. Фақат қилиб ўтган амалингизнинг жазосини оласиз, холос", деб. Сўнг "Лекин Аллоҳнинг танланган бандалари мустасно", деди. Мен 2 хил тушундим. Биринчиси, кофирлар танланган бандалари эса мусулмонлар. Уларни хамма гуноҳлари кечирилиб жаннатга киради улардек азобланмайди, деб. Иккинчи тушунчам эса, биринчиси бу гуноҳ қилган мусулмонлар улар гуноҳига яраша жазоланади деб. Танланган бандаларига келганда унда улар қандай одамлар деб ўйланиб қолдим? "Тафсири ҳилол"ни ўқидим унда биринчи тоифа кофирлар экан. Демак Аллоҳ мусулмонларни жаханнамда азобламай гуноҳларини кечириб юборадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз нотўғри тушунибсиз. Бу ердаги истисно мунқотеъдир. Яъни, истисно қилинувчилар ундан олдин зикр қилинган кофирлар сирасидан эмасдир. “Танлаб олинганлар” дан мурод мўминлардир. Кейинги оятларда эса мўминларга тайёрлаб қўйилган неъматлар ҳақида зикр қилинган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat