Ассалому алайкум! Яқинда бир маърузада эшитдим. Агар Аллоҳ Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламни яратмаганларида Одам алайҳисаломни ҳам боринки бутун борлиқни, бизни ҳам яратмаган бўлар экан. Мен бундан шуни тушундимки, Расулуллоҳ учунгина бизни ҳамда борлиқни яратган Аллоҳ. Тушунмаган томоним шундаки, Аллоҳ бизни ўзига ибодат қилиш учун яратган деб ҳам ўқигандим. Мана шу масалани менга тушунтириб берсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Баъзи ҳадисларда шу маънодаги гаплар бор. Лекин бу ҳадислар заиф ҳисобланади ва бу даражадаги гапга далил бўла олмайди. Валлоҳу аълам!