Ассалому алайкум! Азиз устозлар, ман телергамда блогерлик фаолиятини олиб бораман. Хар турдаги (динимизга зид бўлмаган) номдаги канал очиб, аудитория йиғаман ва сотиладиган рекламалардан фойда қиламан. Бир савол туғилди. Ман шу йил ёзда Давлат Тест Маркази Ахбороти номи билан канал очгандим ва анчагина яхши фойда кўргандим. Бу тематикадаги каналларнинг харидори Консалтинг фирмалар бўлади. Бу фирмалар абитуриентларни маълум бир хақ эвазига чет элга ўқишга юборишади. Ман шу яқинларда бу фирмаларнинг фаолияти билан яқиндан танишиб чиқдим. Таасуф бўлсинким, бу фирмаларнинг ичида одамларни алдайдиганлари ҳам бор экан. Яни абитуриентлардан йиғиб олинган пулларни олиб, йўқолиб кетишаркан. Бу жиноят ўша фирмани очган шахс томонидан ёки қайсидир маъсул шахслар томонидан содир этилар экан. Яқиндагина товламачилик орқали қўлга олинган кишини эшитдим, у ҳам айнан абитуриентлардан пул йиғиб олган ва уларни ўқишга киритмай, пулларни ўзлаштирган. Ман шу фирмаларга реклама сотардим. Лекин хаммаси ҳам шундай дея олмайман, хақиқатда ўқишга киргизиб қўядиганлари хам бор. Лекин биз уларни ажратолмаймиз. Сезонга яқин бунақа фирмалар сони жуда ошиб кетади. Биз рекламани чиқаришдан олдин фирманинг гувохномасини кўрсатишини талаб қиламиз. Улар бизга кўрсатишади, давлат рўйхатидан ўтганлигини. Саволим шуки: Ман эхтиётан хужжатларини сўраб олсаму, базилари шунақа алдайдиган бўлиб чиқса, ишлаб топган пулим ҳалол бўладими? Лекин абитуриентлар кўпи унинг офисига ота-онаси билан бирга бориб ҳал қилиб келишади. Биздан таклифни олишади, телефон номер, адрес дегандай. Шуни ҳалол ёки харомлигини аниқлаштириб беисангизлар дегандим.
– Ва алайкум ассалом! Билиб туриб фирибгарларни реклама қилиб берсангиз ҳаром бўлади. Ундай бўлмаса жоиз. Валлоҳу аълам!