Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарздор пулни бошқа нарсага сарфлаши

14:13 / 27.08.2021 | John1815 | 1049

Ассалому алайкум! Мен трикотаж корхонаман бор. Мен қарзга материал олиб тикиб сотаман. Бир кишидан қарз кўп эди, уни берган материалларини тикиб насияга сотганман. У ҳамма қарзни тўлади, ўша пулдан бошқа одамдан материал олиб ишлатиб кейинроқ берсам бўладими? Чунки биз қарз муддатини келишиб олмаганмиз. Хақдор материалини пулини клентим узганлигини билиб хафа бўлди ва бошқа жойдан материал олаётганимни ҳам билади. Шу ишим халолми клент мени пулимни бошқа жойга сарфлаяпсиз деб рози эмасман деса қиёматда жавобгар бўлиб қолмайманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало сиз қарзга материал олганингизда унинг нархи ва пулини бериш муддатига келишиб олишингиз керак. Бўлмаса савдо дуруст бўлмайди. Муддатга келишганингиздан кейин уни сотиб келган маблағни муддати келгунча фойдаланиб туришингизда зарар йўқ. Ҳозирги ҳолатда пулини тез эгасига қайтариб беринг. Бўлмаса қиёматда жавобгар бўласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat