Ассалому алайкум! Бир киши кредитга уй олябдийкан. Мен кредит яхши эмас ҳар қандай қарз фойда келтирса рибо дедим. У эса сен ақиллилик қилябсанми сен билган нарсани мен ҳам биламан кўнглимни оғритдинг иштахамни бўғдинг хафа қилмоқчимидинг ниятингга етдинг деб сенсираб уршиб кетди. Мен эса мункарни кўрганингда қўлинг билан қайтар, қўлинг билан қайтаролмасанг тилинг билан қайтар, тилинг билан қайтаролмасанг қалбинг билан норози бўл. Мен вазифамни қилдим айтишим керак бўлган гапни айтдим ниятим хафа қилиш эмас дедим. Маслахат беринг мен сиқилиб қолдим росдан хафа қиб қўйдимми деб. У битта иккита кишиларга мендан хафа эканлигини айтибди. Аслида қандай? Нимага ҳозир одамларга ҳақни гапирсангиз қабул қилмаябди? Ўзим ҳам биламан дейди аммо амал қилмайди.
– Ва алайкум ассалом! Сиз ўзингизнинг бурчингизни бажарибсиз. Бу учун ажр оласиз. Бу ҳукм унинг бузуқ нафсига хуш келмагани учун шу гапларни айтгандир. Лекин, шу сабабли сиздан хафа бўлиши мутлақо нотўғри. Аксинча, ислом ҳукмини етказганингиз учун сизга миннатдорчилик билдириши керак. Валлоҳу аълам!