Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёллар

14:52 / 24.08.2013 | newinus | 2896
Ассалому Алайкум! Ҳурматли Шайҳ Ҳазратлари. Сиздан сўрамоқчи бўлган саволим аёлим ҳақида. Турмуш қурганимимизга 8 йил бўлди. 1 ўгил ва 1 қизимиз бор. Узим динимиз буйруқларини қодир қилганича бажариб келаман. Лекин аёлимга ҳижобга кириш ҳақида гап бошлаган заҳотим жазавага тушади. Кейинроқ, ёшим отсин деб турли баҳоналар аҳтаради. қаттиқ гапирдим, жойимни алоҳида қилиб кордим фойдаси болмади. 8 йил давомида нечи марта келишмовчилик бўлган болса фақат шу кийиниш орқасидан бўлади. Узи пазанда, тозаликка жуда етиборли намозларни баъзан 5 вақт ўқиб қолади. Ҳа инсоф берибди деб ҳурсанд боламан лекин яна ески аҳвол. Ажралиб кетиш, болаларни тирик етим қилишни виждоним йў қоймийди. Лекин аёлимни инсофга келишини кутиб юрсам ерта индин қизимни ҳам узига оҳшаб тарбияласа мен охиратда қандай жавоб беришни ойлаб сиқиламан. Қизимни тергаб турганим билан тарбияни онасидан оладику. Шу масалада маслаҳат берсангиз. Аллоҳ сиздан рози болсин. Раҳмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аёл кишиларни ишга солинг. Ўзи амал қиладиган таниш аёллар хотинингизни ўртага олиб насиҳат қилшсин. Кўпроқ ҳижобли ва ибодатли аёлларга қўшинг. Бошқалардан ажратинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat