Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Суннатни тугатмасдан такбир айтиб қолинса

13:58 / 24.12.2021 | Boburjon | 437

Ассалому алайкум! Масжидга кечикиб келиганда пешин намозини суннатини ўқиб улгурмасимдан фарз учун иқомат такбири айтилди, суннатни якунлаб кейин келган жойидан жамоатга қўшилишим керакми ёки келган ейримда салом бериб дархол фарз намозига ўтишим керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу сиз тўрт ракат суннатнинг қайси ракатида эканлигингизга боғлиқ. Агар биринчи ёки иккинчи ракатда бўлсангиз, иккинчи ракатнинг қаъдасини тугатиб салом бериб намоздан чиқасиз ва фарзга иқтидо қиласиз. Сўнг фарздан кейин унинг қазосини ўқийсиз. Агар учинчи ёки тўртинчи ракатда бўлсангиз тўрт ракат суннатни тўлиқ ўқиб кейин жамоатга қўшиласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat