Ассалому алайкум! Қиблага юзланиш тўғрисида бир иккиланиш пайдо бўлиб қолди маълумки ер думалоқ шаклда биз қиблага юзлансак доимий юзланаётган томонга эмас балки ҳудди шу томонни қарама-қарши тарафига юзлансакда ер шакли думалоқлиги туфайли қиблага юзланган бўламиз. Биз қандай қилиб қайси тарафга юзланишни танлаймиз? Масалан биз олд тарафдан ҳам орқа тарафдан ҳам қибладан бир ҳил узоқликдамиз шу ҳолда нима қилинади?
– Ва алайкум ассалом! Ернинг асли тарафлари белгиланган. Шунинг учун Каъбага юзланиш у тарафга қараш билан бўлади. Валлоҳу аълам!