Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрнинг молиявий бурчи

11:38 / 24.12.2021 | Muha | 1054

Ассалому алайкум! Оиламизда бир муаммо борки, турмушимизга 6 йил бўлган бўлсада хали ечимини тополмадим. Турмуш ўртоғим яхши пул топадилар, лекин исроф қилиб ишлатадилар. Хайр садақа қилмайдилар, коммунал тўловларга тўламайдилар, соғликларини тиклашга қизғонадилар, ота-онасига хам бермайдилар ёки келажак учун йиғмайдилар. Фақат кийим устига кийим олиш, бемаъни ва кераксиз харидлар, ейилмайдиган озиқ-овқатларга сарфланиб ойни охирига бориб хатто нонсиз оч қолиб кетамиз. Шу тўғрида уйда хар доим жанжал, қайнота қайнанага хам айтдим, фойда бўлмади. Яшаб турган уйимизни хам қайнотам олиб берган, шу ёшга кириб эрим хатто уй ололмаган шунақа характери билан, энди эса мен пала партиш сарф харажатдан чарчаб турмуш ўртоғимни чўнтагидан пулларини ўғирлаб йиғиб қўйишни одат қилдим. Ночор қолган кунларимизда ишлатиш учун. Мен қолган ушбу вазиятда қилган ўғирлигим гунох эмасми? Умуман шу атайин қилинаётган бу исрофгарчиликка қандай курашсам бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Турмуш ўртоғингизнинг қилаётган иши албатта айни исрофдир. Шариатимиз исрофни ҳаром қилган. Бу масала алоҳида китоб қилиб ёритилган.
Бу исрофни олдини олиш учун эрингизнинг маблағларини олиб қўйишингиз жоиз эмас. Агарда эрингиз сизнинг нафақангизни бермаётган тақдирда бунга йўл бўлиши мумкин эди. Аммо модомики сизнинг нафақангизни бериб турган экан сиз унинг маблағидан рухсатисиз олишингиз ўғирлик саналади.
Сиз юқорида ҳавола берилган ерда кийим-кечакдаги исрофга динимизнинг муносабатини ўрганинг, эрингизга ҳам билдириб қўйинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat