Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аҳсан исми

20:11 / 23.05.2023 | Shoislom | 497

Ассалому алайкум! Ин ша аллоҳ яқинда эгизак фарзандлик бўламан. Фарзандларимга бирига Аҳсан бирига Марям деп исм қўймоқчиман шундай исм қўйсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аҳсан исм қўйиш жоиз, аммо ўрнига бошқа исм танлаганингиз яхши. Ҳадисларда қуйидагича келади:

عَنْ أَبِي وَهْبٍ الْجُشَعِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: تَسَمَّوْا بِأَسْمَاءِ الْأَنْبِيَاءِ، وَأَحَبُّ الْأَسْمَاءِ إِلَى اللهِ عَبْدُ اللهِ وَعَبْدُ الرَّحْمَنِ، وَأَصْدَقُهَا حَارِثٌ وَهَمَّامٌ، وَأَقْبَحُهَا حَرْبٌ وَمُرَّةُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ. وَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُ

Абу Ваҳб ал-Жушаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Анбиёларнинг исмлари ила номланинглар.
Аллоҳ учун исмларингизнинг энг маҳбублари Абдуллоҳ ва Абдурроҳмандир. Энг содиқ исмлар Ҳорис ва Ҳаммамдир. Исмларнинг энг қабиҳи Ҳарб ва Муррадир», дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар. Аллоҳ олий ва билгувчидир.
Шарҳ: «Ҳорис» – касб қилувчи, «ҳаммам» – аҳамият берувчи, «ҳарб» – уруш, «мурра» – аччиқ дегани.
Ўтган ҳадиси шарифлардан яхши исмлар уч даражага бўлиниши аён бўлмоқда:
1. Аллоҳ таолога бандалик ва ҳамд маъносини англатувчи Абдуллоҳ, Абдурроҳман, Абдурроҳим, Абдуссалом, Ҳамидуллоҳ, Азизуллоҳ каби исмлар.
2. Анбиёларнинг исмлари. Муҳаммад, Аҳмад, Иброҳим, Исҳоқ, Юсуф кабилар.
3. Эзгуликни акс эттирувчи ҳамда ўтган азизлардан қолган яхши исмлар. Саҳобаи киромлар, машҳур имомлар ва Ҳорис, Ҳаммом каби исмлар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat