Ассалому алайкум! Уйланган ва уйланмаган йигитнинг намозида фарқ борми? Уйланган йигит билан уйланмаган йигитнинг ўқиган намозларида қандай фарқ бор? Уйланган йигитлар жамоатга борса уйланмаган йигитлар ҳам борса жамоат билан ўқиса уларнинг намозининг савобида фарқ борми?
– Ва алайкум ассалом! Уларнинг намозида ҳам, бериладиган савобида ҳам фарқ йўқ. Бироқ, уйланган йигитнинг хотирини одатда турли ҳаёллар бузмагани сабабли намозини хушуъ ва хузуъ билан ўқиши осонроқдир. Валлоҳу аълам!