Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёллар машина миниши ҳақида такрорий савол

20:22 / 14.09.2018 | Ziyoda mahamatqulova | 9051
Ассалому алакум! Азиз устозлар, минг бор узр сизларни қимматли вақтингизни олаётган бўлсам. Олдинги саволим аёллар мошина миниши тўғрисида эди. Ўша саволни қидириш хизматидаги барча шунга оид жавобларни ўқиб кейин ёллагандим. Бизда иккиланиш бор, у жавобларда тўлиқ мумкин эмас ҳаром ҳам дейилмаган мумкин ҳаром эмас ҳам дейилмаган. Илтимос устозлар, шу саволга иложи борича жавоб берсангизлар. Мен фақатгина болалар эҳтиёжи учун машина минсам бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Жавоблар тўғри берилган. Бу борада аёл кишининг ҳолатига қаралади. Аввало афзал эмаслигида шак-шубҳа йўқ. Бу шарифа аёлларнинг иши эмас. Ҳолатни тақазо қилишига қаралади. 

Ҳозирги кунда аёлларни озодликка чиқардик деб зиммаларига эркаклар қиладиган ҳамма ишни юклатиб қўйилган. Аёллар буни шараф деб билишмоқда. Шуни орқасидан аёл киши ошхонада маст-аласт кишиларга дўқ пўписаларига сабр қилиб келишмоқда. Ахир уларга кулиб хизмат қилиши, ароқ ва сигаретларини ташиб келиши шарафми?! Кунни қизиғида, офтобда асфалт ётқизиши шарафми?! Нозик табиатли, хилқати хушбўйликни хуш кўрувчи аёллар ҳожатхоналарни тозалаб юришлари шарафми?! Куннинг иссиғида бадбўй терга ботиб кетмон чопиши, қоп кўтариб бозорда савдо қилишлари шарафми?! Ундан ҳам қизиғи аёллар ғишт уриб устачилик қилишга ҳам ўтишди. Деворларни кимёвий зарарлиги аниқ бўлган бўёқларни ҳам ишлатишга ўтишди. Ҳатто ўзини ота-онасига ҳам қилмаган хизматини, яъни чет элга бориб пул учун бегона қари кампир ва чолларни истинжо қилдириб қўйиши шарафми?! Чет элларда чўчқа боқар бўлиб ишлаётганлари қанча, бу ҳам шарафми?! Бу кетишда эркаклар уйда ичиб ётишдан бошқасини қилмай қўйишади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat