Ассалому алайкум! Биз деярли 10 кишидан иборат танишлар билан (тонги ва тунги зикрларни ва яна бошқа Аллоҳ розилиги учун қилинадиган амалларни қилишга одатланиш) мақсадида шартлашмоқчимиз. Унга кўра ҳар биримиз (ҳозирча) тунги ва тонги зикрларни айтиб гурухимизга шартларни бажарганимиз ҳақида расм ташламоқчимиз. Шу шартни бажармаган инсонга (200.000 сўм) жарима белгиламоқчимиз. Жарималарни (жарима тўлаган инсоннинг хохишига кўра, унинг иштирокида) Аллоҳ розилиги йўлида (қийналган оилаларга ва ҳ.к.) бермоқчимиз. Шундай қилиш жоизми? Жоиз бўлса фойдалари, жоиз бўлмаса оқибатлари ҳақида батафсил маълумот берсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Вазифани бажармаган киши бошқа иштирокчиларга бирор нарса беришини шартлашсангиз қиморга айланиб қолади, бундан эҳтиёт бўлиш зарур. Хайр-эҳсон ва садақа қилишда киши Аллоҳнинг розилигини истаб ўз хоҳиши билан, савоб умид қилиб бериши керак. Валлоҳу аълам!