Ассалому алайкум! Ёшлигимда катталардан одам тупрокдан яратилган, оламдан утгандан кейин яна тупрокка кайтади, шунинг учун кабрга мармар тошдан ёдгорлик ёки бошка, масалан пишиқ ғиштдан қилинган ёдгорлик хамда ўтган инсонни расмларини қўйиш мумкин эмас деб эшитгандим. Хозирги вақтда қабристонларда ёдгорлик қўйилмаган қабрлар деярли йўқ. Мен ота-онамнинг қабрларини лой сувоқ қилиб суваттириб қўйган эдим(оловда пишган жисмни хам қўйиш мумкин эмас деб эшитганман). Гапнинг очиғи атрофдаги қабрларга қараганда ота-онамнинг қабрлари жуда хароб холда, ўтлар ўсиб кетган холда турибди. Агар иложи бўлса менга маслахат берсангизлар, мен хам ота-онамнинг қабрларига мармардан ёдгорлик қўёлмасам-да, хеч бўлмаса пишиқ ғиштдан атрофларини ўраб ўқйсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Ўша табиий ўтлар ўсиб туриши фойдали. Валлоҳу аълам!