Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оллоҳнинг муқаддас китобларини ўқиш

16:12 / 18.01.2022 | Begzod | 1122

Ассалому алайкум! Тавротъ Инжилъ Геэта китобларининг ўзбекча таржима нусхаларини ўқиб ўрганишни истайман. Бу илим инсон учун ўзининг динига янада иймонли бўлишига сабаб бўла олади. Чунки кўп чилик инсонлар уларнинг ҳаётини кўриб гўёки уларнинг китобига шуларни рухсат этилган деб фикр қилишади. Бунга фақат ўқиб билиш билан кифояланиши мумкин! Юқорида ёзган китобларни тажимаси ўқиб сўнги ҳақ дин қайси дин эканлигига иймон келтиришади. Бу савол кўпчиликни қизиқтирган аммо буни аниқлай олганми йўқми буни билмадим негаки Оллоҳ учун барча бандаси бирдек.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз нотўғри фикрда экансиз. Аввало динингиз ҳақида чуқур малумотларга эга бўлиб олинг. Инсон идиш ҳисобланади. Унинг ичига кўз, қулоқ, оғиз ва бурун орқали нарса киради. Нима билан тўлдирилса ўша нарса уни ҳаракатлантиришни бошлайди. Шунинг учун фаҳш филмларни кўрганлар ўзларини маҳрамларига фаҳш иш қилишдан ҳам тийилолмаяпти. Ёшлигида ҳаром еб катта бўлганлар қариса ҳам ҳаромдан ўзини тиёлишмаяпти. Инсон ўқиган нарсасидан албатта таъсирланади.
Ҳозирги кунда инжилни ўзгартириб юборилган. Агар ҳозирги кунгача уларнинг китоблари ўзгармай келганида эди, улар албатта мусулмон бўлишар эди. Чунки ўзгартиришларидан олдин китобларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида башоратлар бўлиб, у зотга эргашишга буюрилган.

عن جابر رضي الله عنه عن النبي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حين أتاه عمر فقال : إنا نسمع أحاديث من يهود تعجبنا ، أفترى أن نكتب بعضها ؟ فقال : أمتهوكون أنتم كما تهوكت اليهود والنصارى ؟ ! لقد جئتكم بها بيضاء نقية، ولو كان موسى حيا ما وسعه إلا اتباعي» . رواه أحمد، والبيهقي

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Умар келиб “Биз яҳудийлардан ҳадис(ҳикоя ва маъруза)лар эшитамиз” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Сизлар(ўз динингиз ҳақида) яҳудий ва насоролар каби шак шубҳадамисиз? Мен сизларга очиқ-ойдин, соф, холис(дин)ни келтирдим. Агар Мусо тирик бўлганида менга эргашишдан бошқа нарса қилиши жоиз бўлмас эди” дедилар».
Имом Аҳмад ва Байҳақийлар ривояти.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat