Шайх ҳазратлари . Менинг саволим шундан иборат: Мен университетда ўқийман . Университетдаги кўпчилик контракт талабалар контракни тўлаётганларида бирор-бир корхонага нақд пул беришади. Корхона эса 10-20% қўшиб унинг ҳисоб рақамига пул ўтказиб беради. Бу ё`л ҳалолми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Пул алмаштириш бўлса, ҳаром. Талабага ёрдам сифатида камни қўшиб бериш бўлса, ҳалол.