Ассалому алайкум! Мен яқинда уй соттим. Пулини пластик карточкада олдим. Ҳозирда банклар картадаги пулни нақд қилиш учун 1% олиб қолади. Мен эса шу пулни нақд қилиш учун сотиб олувчидан банкка тўлаганидан 1% ини қўшиб олдим. (Масалан 100млнга 1млн қўшиб 101млн сўм олдим пластик карточкада). Нақд қилиш мақсадида чиқдим. Шундан кейин нақд қилиш чоғида картадаги пулни аввал доллар кейин долларни нақд пул қилсам 1млн эмас тахминан 600минг йўқотиб 400минглар фойдага қоларкан. Ушбу қолган фойда менга ҳалолми ҳаромми?
– Ва алайкум ассалом! Эгасига қайтариб беринг. Валлоҳу аълам!