Ассалому алайкум! Аввалам бор бундай савол бераяпганим учун узр. Мен яқинда бир телеграм бот топиб олдим. Унда кирган инсонга бирор канал ёки бошқа бот таклиф этилади. уларга қўшилсангиз сизга пул мукофоти берилади. Сабаб: улар ҳам яни бот ташкилотчилари каналлардан реклама учун пул олишади ва ўша пулни қайсидур қисмини бизга ўхшаган фойдаланувчиларга бўлиб тақсимлаб беришади. . Бундан улар ҳам фойдаланувчилар ҳам фойда кўришади. Таклиф қилинаётган каналлар турли мавзуларда бўлади (очиги улар чет давлат каналлари) Энди шу ботдан пул ишлаб уни олиб ҳеч қандай савобдан умид қилмай ( чунки биламан пул менга осон ёл билан келяпти ва осон топилган пул яхшиликка олиб келмайди) бирор бир инсонга ( бир оилани биламан бироз қийналган) ўзига билинтирмай берсам боладими. Ҳозирча мен фақат шу орқали пул топаоламан. Берган пулим уларга ҳам харом бўлмайдими? Уларни ҳам гуноҳга ботирмайманми?
– Ва алайкум ассалом! Топилган пулни эҳсон қилиш мақсадида ҳам бу ишни қилмаганингиз афзал. Ўзингиз учун ҳам, бошқалар учун ҳам фойдали бўлган иш билан шуғулланиб ўшандан келган даромадни эҳсон қилинг. Валлоҳу аълам!