Ассалому алайкум! Илтимос садақа билан ҳадянинг фарқини айтиб беринглар.
Ва алайкум ассалом! Садақанинг ўзи икки қисмга бўлинади. Закот, ушр, фитр ва назр садақалари. Буларни фақир-мискинларга бериш вожиб. Нафл садақалар Буни бойларга ҳам камбағалларга ҳам бериш мумкин. Халқимиздаги худойи, эҳсон, ош кабилар шунга киради. Ҳадя деб берилган нарсалар ҳадяга киради. Валлоҳу аълам!