Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бошдан кон олдириш суннатми?

00:00 / 17.08.2008 | eski savollar | 11509
Ассалому алайкум,Шайх хазратлари. Мен сизга Уш шахридан ёзяпман.Якиндан бери бошининг ёнбошидан кон олдирган биродарлар купайиб кетди.Сурасам,пайгамбаримиз тез-тез кон олдириб турган экан.Мияда харом кон тупланиб коларкан,шуни олдириб турился мия фаолияти хам яхшиланаркан.Хатто ибн Синони китобларида хам шу нарса бор экан дейишяпти.Узимнинг якин дустларимдан баъзилари олдирди ва баъзилари олдириш арафасида.Шу нарса сахих эканми десам ха дейишяпти.Кон олдириш куйидагича буларкан.Бошни ёнбошини писка билан кесаркан.Кейин уша ерга учига шланга тикилган молни шохини куйиб шлангада вакуум хосил килиб кон суриб олинаркан.Дустларимни бошида шохдан колган юмолок из хам сакланиб турибди.Илтимос,шунга аниклик киритиб беринг

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

ҚОН ОЛИШ ЖОЙИ ВА ЗАМОНИБизда «қон олиш» деб аталадиётган истилоҳ арабларда иккига бўлинади. Биринчиси «ҳижома» деб аталиб, бошдан қон олишни англатади.Иккинчиси «фасд» деб аталиб жисмнинг бошдан бошқа қисмидан қон олишни англатади. Иссиқ ўлкаларда, жумладан, арабистонда бошдан қон олиш фойдали бўлгани учун «ҳижома» истилоҳи машҳур бўлиб кетган.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эҳромдалик ҳолларида бошларининг бир томони оғриганда, бошларидан қон олдирдилар».Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эҳром боғлаб Маккаи Мукаррама томон кетаётиб муборак бошларининг бир томони оғриб қолган. Леҳяй жамал номли жойга етганларида қон оладиган мутахассисни чақиртганлар. Шунда Абу Тийба номли ҳажжом келиб У зотнинг бошларидан қон олган.Анашундан қон олдириш лозим хасталик ориз бўлганда қон олдириш керак, эҳромдалик ҳолда ҳам қон олдирса бўлади, деган ҳукмлар олинган.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходималари Салмадан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ким бошидаги хасталикдан шикоят қилса, қон олдир, дер эдилар. Ким оёқ оғриғидан шикоят қилса, ҳинно қўй, дер эдилар».Албатта, Салма розияллоҳу анҳо ўзлари гувоҳ бўлган нарсанинг хабарини бермоқдалар. У киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бош ориғи ёки оёқ оғриғи ила мурожаат қилган ҳамма одамларни ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уларга берган барча маслаҳатларини қамраб олган илмга эга эканликларини даъво ҳам қилганлари йўқ. Иккинчидан бу ишлар ва маслаҳатлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам яшаб турган муҳит, шароит ва беморларнинг хусусиятига қараб, тажрибага суяниб айтилган. Бу ҳадиси шарифдан ҳар қандай бош оғриғига қон олдириш, ҳар қандай оёқ оғриғига ҳинно қўйиш даво экан деган хулоса чиқариб олиш керак эмас.Абу Кабша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларидан ва икки кураклари орасидан қон олдирар эдилар ва:«Ким мана шу ердан қон оқизса, бир нарса ила, бир нарса учун даволанмаса ҳам бўлаверади» дер эдилар».Иккисини Абу Довуд ривоят қилган.Бу гапдан вақти-вақти билан мазкур жойдан қон олдириб турган одам хасталикка дучор бўлиш эҳтимоли камаяди, деган маъно келиб чиқади. Шунинг учун ҳам авваллари баҳор мавсумида зулук солиш одати бўлган. Ҳозирги пайтда ҳам тажриба қилганлар бу маънони тасдиқлайдилар.Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бўйинларининг икки томонидаги томирларидан ва елкаларининг юқори қисмидан қон олдирар эдилар. Ўн еттинчи, ўн тўққизинчи ва йигирма биринчи кунлари қон олдирар эдилар».Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.Қонни қаердан олдириш ҳам аҳамиятли. Кўринган жойдан қон олдиравериш билан кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. Балки ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинганга ўхшаш мутахассислар тажриба орқали аниқлаган ва фойдали эканини тасдиқлаган жойдан олдирилади. Албатта, қонни қаердан олишни бемор эмас, балки, табиб белгилайди.Иккинчи муҳим нарса қонни қачон олдириш масаласи. Ушбу ривоятда келишича Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ойнинг «Ўн еттинчи, ўн тўққизинчи ва йигирма биринчи кунлари қон олдирар эдилар». Бу ўта муҳим нарса. Чунки, ой ернинг йўлдоши у билан доимий боғлиқ. Ой кечаси ерга нур сочиб туради. Ойнинг тортиш кучи ҳам ерга ва ундаги нарсаларга ўз таъсирини ўтказиб туради. Ойнинг бундан бошқа таъсирлари ҳам жуда кўп. Бас шундоқ экан ойнинг янги чиққан кунидаги таъсири бошқача, тўлин бўлгандаги таъсири бошқача ва охирлаб қолгандаги таъсири бошқача бўлиши турган гап. Қон олиш инсон вужудида катта ўзгаришларга сабаб бўладиган жараён. У ишни энг муносиб шароитларда қилиш керак. Ана ўша шароитлардан бири у амалиётнинг қилиш вақтини тўғри танлай билиш керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тасдиқланган тажрибаларга суяниб ушбу ривоятда зикри келган кунлари қон олдирар эканлар. Уламолар бу ишнинг ҳикматини англаш учун тажриба ўтказиб ҳақиқатда мазкур кунлар қон олдириш учун энг муносиб кунлар эканлигини тасдиқлаганлар. Бу ҳақиқатни Ибн Қайюм ал-Жавзийя ўзининг «Зодул Маъод фии Ҳадйи хойрил ибод» номли китобида батафсил баён қилган.Ҳозирда энди-энди бу масалага бир оз эътибор берилмоқда. Баъзи бир жарроҳлик амалиётларини мавсумга қараб қилишга ўтилмоқда. Тез-тез «магнит бўрони» кунлари юрак хасталигига чалинганлар ўзларини эҳтиёт қилишлари кераклиги эълон ҳам қилинмоқда. Илм ўсиб бораверса ҳадиси шарифларда бундан минг беш юз аввал татбиқ қилинган ҳолатга етишиб олинса ҳам ажаб эрмас.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким ўн еттинчи, ўн тўққизинчи ва йигирма биринчи кунлари қон олдирса, ҳар бир дарддан шифо бўлур», дедилар».Албатта, қон олдиришга боғлиқ дардлардан шифо бўлади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сешанба куни қон олдиришдан наҳий қилар ва:«У кун, қон кунидир. Унда бир соат бор, унда (қон) тўхтамас», дер эдилар».Иккисини Абу Довуд ривоят қилган.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сешанба кунини қон куни номи ила атаганларини уламоларимиз икки хил таъвил қиладилар.Биринчиси, Қобил Ҳобилни сешанба куни ўлдирган. Одам боласининг қони биринчи бор сешанба куни оққан. Шунинг учун бу куни қон куни ҳисобланади ва у кунда қон олдириш марғуб эмас.Иккинчиси, ҳафтанинг сешанба куни инсоннинг қони фаоллашган бўлади. Агар ўша куни қон олдирса, қони тўхташи қийин бўлади.Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига исро қилдирилган кеча ҳақида сўзладилар. Албатта, қайси бир фаришталар тўпи олдидан ўтсалар, умматингни қон олдиришга амр қил, деганлари ҳақида сўзладилар».Ушбу ривоятларда қон олдиришга кўп тарғиб қилинишининг асосий сабаби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва ўша пайтдаги мусулмонлар ўта иссиқ минтақа ҳисобланган Ҳижозда яшаганларидандир. Уларнинг шароити шуноқ бўлишини талаб қилган.Икрима розияллоҳу анҳу айтади:«Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг учта қон олувчи ғуломлари бор эди. Улардан иккитаси унга ва унинг аҳлига даромад келтирар эди. Биттаси ундан ва унинг аҳлидан қон олар эди». Ибн Аббос, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ҳажжом қандоқ ҳам яхши банда, қонни кетказади, қуйилганни енгиллаштиради ва кўзни равшанлаштиради», деганлар», деди».Бошқа бир ривоятда:«Албатта, қайси бир фаришталар тўпи олдидан ўтсалар, қон олдиришни лозим тут», дедилар».Иккисини Термизий ривоят қилган.Бу ривоятдаги янгича маъно қон олишни касб қилиб даромад топиш, ўзи ва оиласи учун хос табиб-қон олувчи ихтиёр қилиш жоизлигидир.Шунингдек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қон олишни касб қилиб олган шахс-ҳажжом ҳақида яхши сўзлар айтганларидир.Учинчи нарса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қон олиш туфайли етадиган фойдалардан учтасини зикр қилганларидир;1. «қонни кетказади»Яъни, қон олиш орқали бемордаги хасталикка сабаб бўлаётган қон чиқиб кетади.2. «қуйилганни енгиллаштиради»Қон олдириш даражасида хаста бўлганларнинг кўпларининг қони қуйилиб, қон томирлари қотишиб қолиши маълум. Қон олиш туфайли қолган қон ҳам суюқлашади, томирлар ҳам юмшаб қон айланиш жараёни ўз ҳолига қайтади.3. «ва кўзни равшанлаштиради»Бу ҳам тажрибалардан ўтган ҳолат.

Топ рейтинг www.uz Openstat