Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдо

18:16 / 03.02.2022 | Abdulmomin | 816

Ассалому алайкум! Мен 13.500$ машинам бор. Дўстим ижарага бермохчиман. Дўстимни бошига берадиган нақд пули йўқ. 50 фоиз устига қўйиб 3йилга бўлиб берсам жуда қиммат бўлип кетмоқда. Шунинг учун ўзига сотиб олиб насияга сотувчиларга, мана бу мошинани 10.000$ га сотиб олинг 2йилда сизга 15.000$ бўлиб тўлайди деб сотсак, у(10.000$) пулни мен оламан, бўладими? Мен 2 йилдан кейн дўстимдан 3.500$ пулимни ҳам оламан чунки машинамни 10.000$га сотган эдим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Икки усулдан бирини қилишингиз мумкин: 
1). Машинангизни ўша “ўзига сотиб олиб насияга сотувчилар”га 13.500 га нақдга сотинг ва пулингизни олинг. У эса дўстингизга тақсит ёки насия қилиб, устига фойдасини қўйиб сотаверсин.  
2). Машинанинг улушларга бўлиб сотинг. Машинанинг 10.000 га тўғри келадиган қисми, яъни 74 фоизини ўша “ўзига сотиб олиб насияга сотувчилар”га нақдга 10.000 га сотинг. Улар эса ўша сотиб олган улушини (74 фоизни) дўстингизга тақсит ёки насия қилиб 15.000га сотаверсин. Машинанинг 3500 га тўғри келадиган қолган 26 фоиз улушини дўстингизга икки ёки уч йилга насияга 3500 га сотаверинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat