Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иш вақти тўғрисида

01:56 / 07.08.2021 | Jasur | 894

Ассалому алайкум! Ишга кирганда иш вақти 9:00 дан 18:00 белгиланган документ бўйича. Шунга рози бўлиб имзо чеканмиз. Директор эса бизни чақириб мажлис қилганди. Мен сизларга 9да кел 6да кет демайман. Асосийси ишда натижа бўлса бўлди деган. Шунда базида 30 минут ёки бир соат шахсий ишлар билан юраман. Лекин бу ишга тасир қилмайди. Аммо мени ўйлантирган нарса мен қайси бирига амал қиламан? Имзо чекан документ бўйича соат 9дан 6гача ишда бўлишим керак, лекин директор гапи бўйича бемалол ишласам бўлади. Фақат натижа кўрсатиш шарти билан. Шунга биноан топган пулда шубха бўладими, харом иш қилиб қўймаяпманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Иккисига ҳам амал қилинг. 9:00 да келиб 18:00 да кетиш дегани ишни бажарди дегани эмас. Бу борада инсон жуда эҳтиёт бўлиши керак. Кўпчилигимиз бунга беэътибормиз. Иш вақти ҳам, вазифалар ҳам, ишхонадаги жиҳоз ва бошқа нарсалар ҳам омонат ҳисобланади. Уларни ишлатишда ишхонанинг ҳаққини риоя қилиб туриш керак. Баъзилар директорни гапини олиб, иш қилмай юриб натижа кўрсатиш зарур бўлганда ҳаракат бошлашлари мумкин. Бу шошилинч қилинган ишлар нуқсонли бўлиш эҳтимоли жуда катта. Шунинг учун зарурат бўлмаса, асосий иш билан машғул бўлиш керак. Иш вақтида шахсий ишлар билан банд бўлиш дуруст эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat