Ассалому алайкум! 1) Яқиним ҳалол меҳнати эвазига бир одам буғдой уни сотиб олиб келиб берган. Билишимизча у одам ҳаром йўллар орқали пул топади. Шу унни истеʼмол қилиш жоизми. Яқиним мени меҳнатим ҳалол бу унни истеʼмол қилсам бўлади деган фикрда. 2) Яқиним авто сервис соҳасида ишлайди. Ҳар хил мижозлар келади. Уларни қандай йўл билан пул топишини билмаймиз. Хизматимиз эвазига олган пулларимиз бизга ҳалолми. 3) Бурун қонаганда беихтиёр қон ичга ўтиши мумкин. Бу қон ҳаромми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Истеъмол қилса бўлади.
2). Очиқ-ойдин ҳаромдан топиб унга бераётганини билмаса, ўша пулларни олиши жоиз.
3). Ҳа ҳаром. Ҳаром нарсани истеъмол қилган бўлади. Валлоҳу аълам!