Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Авто Транспорт Брокерстваси

19:23 / 23.08.2022 | Firdavs | 990

Ассалому алайкум! Мен яқинда авто транспорт брокерствасига ишга киргандм. Лекин мени топаётган пулим ҳалол ёки ҳаром эканлиги ўйлантириб қўйди. Биз Америкада яшовчиларнинг бир штатдан иккинчи штатга автомобилини кўчирмоқчи бўлганларга трейлер топиб берамиз. Шу ишда биз билмаган шубҳалик холатлар борми йўқми билмоқчи эдим яний биз ҳалол ишлаёбмиз деб ҳаром пул топмаябмизми, шу савол мени кўп ўйлантирябти. Мисол учун биз мижоз биз билан ишлаши учун унга ҳайдовчилар рози бўлган нархни энг пастини ёки ундан ҳам пастроқ қилиб айтамиз лекин шу ҳолатда ҳам бу тахмийний нарх деймиз. Барибир айтган нархимиздан $200-$400 оралиқда қиммат бўлади охирги нархи. Шунда ёлғон гапирган бўлиб ишимиз ҳаром бўлиб қолмаябтими? Яна бир нуқтасида ўйланганман. Мижозга қиммат бўлгандан кейин ҳам рози бўлса, яний биз унга жами шунча бўлади деб айтамиз, лекин биз ҳизмат ҳаққимиз учун қанча олаётганимиз ва ҳайдовчини қанча нархга кўндирганимизни билмаса. Топган пулимиз ҳаром бўлиб қолмайдими? Ўзи шу соҳада яна қай жиҳатларида эхтиёт бўлишимиз керак? Илтимос шуни тушунтириб ўтсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизлар мижоз билан қандай битим тузаётганингизни аниқлаштириб олинг. “Биз Америкада яшовчиларнинг бир штатдан иккинчи штатга автомобилини кўчирмоқчи бўлганларга трейлер топиб берамиз” Ушбу гапингизга кўра сизлар трейлер излаб юрган мижозга унинг юкини ташиб берувчи шахсни пул эвазига топиб берасизлар. Ҳолат айнан шундай бўлса, юк ташиб берувчи шахснинг ҳизмат ҳақини ўзингизнинг ҳизмат ҳақингиздан алоҳида қилиб мижозга маълум қилишингиз шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat