Ассалому алайкум! Қунт дуосини Бир дўстим шу сўзни тўғридан тўғри маносини ўзига қабул қилган. (Сенга қарши нонкўрлик қилган гуноҳкорлардан айриламиз, улар билан алоқани узамиз.) шу манони шархи қандай?
– Ва алайкум ассалом! “وَنَخْلَعُ وَنَتْرُكُ مَنْ يُفْجِرُكَ” - Сенинг неъматларингни инкор қилиш ва сендан ўзгага ибодат қилиш билан сенга фожирлик қиладиган кимсани ажратамиз ва тарк қиламиз. Сенинг улуғлигинг учун, сени поклаш учун, ундай кимсани йўқ деб фараз қилиш ила ундан ва унинг сифатларидан ўзимизни йироқ қиламиз. Зеро, борлиқдаги ҳар бир зарра гувоҳки, сен неъмат берувчи, фазл қилувчи, жамики мақтовларга лойиқ ягона илоҳсан. Бунга қарши чиққанлар эса қувилган бадбахт кимсалардир. Валлоҳу аълам!