Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оятларни шарҳлаб берсангиз

00:00 / 28.02.2008 | eski savollar | 2144
Ассалому алайкум, Ҳазрат менга мана бу оятни шарҳлаб тушунтириб берсангиз. «Улар ёлғон гувоҳлик бермайдиганлардир ва беҳуда нарсалар олдидан ўтсалар ҳурматларини жойига қўйиб ўтарла»Бу ердаги ҳурмат қандай маъносида айтилган. Яна шу оятни давомини ҳам шарҳлаб берсангиз. «Уларга Роббиларининг оятлари эслатилганда уларга гунг ва кўрлардек ташланмаслар».Бу ерда менга ўхшаб эшитганимга ғулу кетиш кўзда тутилганми?Рухсат берсангиз яна бир оят ҳақида сўрамоқчи эдим.«Албатта аллоҳдан бандалари ичида фақат олимларигина қўрқарлар».Устоз, демак Аллоҳдан қўрққаним учун саводсиз бўлсам ҳам олим ҳисобланаманми? Бу ерда қандай маъноси бор?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. «Улар ёлғон гувоҳлик бермайдиганлардир ва беҳуда нарсалар олдидан ўтсалар, ҳурматларини сақлаган ҳолда ўтарлар» (72-оят).Роҳманнинг суюкли бандалари учун саккизинчи сифат: Ёлғон гувоҳлик бермаслик.«Улар ёлғон гувоҳлик бермайдиганлардир…» Ёлғон гувоҳлик бериш улкан гуноҳ эканлиги бошқа оятларда ҳам кўп таъкидланган. Шунингдек, ҳадиси шарифларда қаттиқ қораланган. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи ҳолларда ёлғон гувоҳлик беришни Аллоҳга ширк келтириш билан бир жойда зикр қилганлар.Бировнинг зиддига ёки фойдасига ёлғон гувоҳлик бериш улкан гуноҳдир. Бундай одам ҳеч қачон Аллоҳнинг суюкли бандаси бўла олмайди.Тўққизинчи сифат: Беҳуда гап-сўз ва амаллар қаршисида ўз обрўйини сақлай билиш.«…беҳуда нарсалар олдидан ўтсалар, ҳурматларини сақлаган ҳолда ўтарлар».Мусулмон одам ўзини беҳуда, фойдасиз гап-сўз ва ишларга овора қилмайди. Ундай гап-сўз ёки ишларда қатнашмайди, мабодо бошқалар томонидан бу нарса содир этиладиган бўлса, унинг олдидан ҳурматини сақлаб, обрў ва олижаноблик ила ўтиб кетади.2. Ўнинчи сифат: Ақл ишлатиб, онг ила диндорлик қилиш.«Уларга Роббиларининг оятлари эслатилганда, у(оят)ларга гунг ва кўрлардек ташланмаслар» (73-оят).Ушбу оятда Роҳманнинг суюкли бандалари бутпараст мушрикларга ўхшаб, ўзлари англамаган нарсага ёпишиб олмасликлари таъкидланмоқда. Мушриклар сохта худоларига худди кўр ва карқулоқдек билиб-билмай, кўриб-кўрмай, эшитиб-эшитмай ёпишиб оладилар. Агар улар «худо»ларининг нима эканлигини билганларида, кўрганларида ва эшитганларида, ҳеч қачон уларга ибодат қилмас эдилар.Мусулмонлар эса, Роббилари каломи бўлмиш Қуръони Карим оятлари уларга эслатилганда, яхшилаб эшитадилар, англаб тушунадилар ва амал қилишга ўтадилар.3. Аллоҳ таоло «Фотир» сурасида айтади:«Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар» (28-оят).Аллоҳ таолонинг қудратини ҳис этиб, улардан ибрат олиб, уларнинг яратувчиси борлигини англаб етиб, ақли билан Аллоҳни топган ва ундан қўрққан одамгина олим ҳисобланади. Аммо мазкур махлуқотларнинг тарихи, тузулиши, таркибидаги моддалари, хусусиятлари ва бошқа турли маълумотларини тўлиқ ўрганиб, уларни яратган зот Аллоҳни танимаган ва ундан қўрқмаган одам ўта жохил ҳисобланади.Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Илм гапнинг кўплигида эмас. Илм қўрқишнинг кўплигидир», деган эканлар.Имом Ҳасан ал-Басрий: «Олим–Аллоҳдан ғойибона қўрққан одамдир. Аллоҳ қизиқтирган нарсага қизиққан, Аллоҳ ёмон кўрган нарсадан қочган одамдир», дея туриб: «Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар» оятини тиловат қилар эканлар.«Албатта, Аллоҳ азиз ва ўта мағфиратли зотдир».Аллоҳ ҳар нарсадан ғолибдир. Нимани хоҳласа қила олур. У ўта мағфиратли зотдир. Вақтида ибрат олиб, ўзини таниганларни мағфират этади.

Топ рейтинг www.uz Openstat