Ассалому алайкум! Мани 2та ўғил фарзандим бор. Икковига ҳам бир кунда ақиқа қилмоқчи эдик. 2та қўйга қурбимиз етади. Хўжайним 2та қўйни сўйиб биттасини тарқатиб қолган биттасини ўзимизга ва келган меҳмонларни таомланиши учун олиб қоламиз дедилар. Хўжайним айтгандақа қилсак икки ўғлимга ҳам ақиқа қилган ҳисобланамизми?
– Ва алайкум ассалом! Икки ўғлингизнинг ҳар бирига биттадан қўй сўйиб ақиқа қилган бўласиз. Туғри бўлади. Валлоҳу аълам!